ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА ИСЛОМ МОЛИЯСИ МОДЕЛИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Аминова Нилуфар Умарбой қизи
баҳолаш иши ва инвестициялар
кафедрасининг катта ўқитувчиси
Тошкент молия институти
E-mail: nilufar.aminova.u@mail.ru
ORCID ID :0000-0003-2618-7523
Аннотaция
Mақолада дунёда инвестицияларни молиялаштиришдаги моделлардан бири – ислом молиясининг асосий хусусиятлари таҳлил қилинган. Бу борада Яқин Шарқ, хусусан, Осиё давлатлари имкониятлари борасида фикр-мулоҳазалар ўрин олган. Мақола доирасида инвестицияларни молиялаштиришнинг ислом молияси модели бўйича молиявий хизматлар саноатининг экотизими таҳлил қилинган. Ўзбекистонда инвестицияларни молиялаштиришда ислом модели омилларидан фойдаланиш имкониятлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: ислом молияси, ислом молиявий хизматлар саноатининг экотизими, сукук, рибо, Ислом тараққиёт банки, Осиё давлатлари, исломий молия бозорлар, исломий облигaция, такофул, параллел ислом банки оперaциялари.